Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Қирғизистон муфтийси бошчилигидаги диний уламолар ташриф буюрди
Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир Ракиев билан учрашди.
Фото: Ўзбекистон Мусулмонлар идораси
Мусулмонлари идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда Қирғизистон Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раиси Тойганбай Абдикаров ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ҳам қатнашган.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги алоқалар кенгайиб бораётгани, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилгани қайд этилган.

Муфтий Нуриддин Холиқназаров икки давлат уламолари Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш ва икки қардош халқ орасидаги дўстликни ривожлантириш, диний идоралар ўртасидаги ҳамкорликни равнақ топтиришда жуда ҳам катта ишлар амалга оширилаётганини билдирди.

Муфтий Замир ҳожи Ракиев бошчилигидаги бир гуруҳ қардош қирғизистонлик уламолар Тошкент шаҳридаги «Ҳазрати Имом» масжидида биргаликда жума намозини адо этди.


Меҳмонлар шунингдек, Усмон Мусҳафини зиёрат қилиб, Тошкент ислом институти фаолияти билан яқиндан танишди.

Мавзуга оид
16:09 / 03.05.2025
2025 йилги Ҳаж мавсуми қачондан бошланиши маълум қилинди
14:40 / 01.03.2025
Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларига бош имом-хатиблар тайинланди
21:45 / 28.02.2025
Муфтий Нуриддин Холиқназаров: Бу йил мамлакатдаги 1700 дан ортиқ масжидда хатми Қуръон ўқилади
20:00 / 28.12.2024