Жамият | 15:50 / 19.11.2021
1855
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда маст ҳолда юрган пиёда вафот этди

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Ангор туманида содир бўлган ЙТҲда маст ҳолда юрган пиёда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 17 ноябр куни соат 19:10 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-23 автомобил йўлининг Ангор тумани Наврўз маҳалласи ҳудудидан ўтган 4-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1992 йилда туғилган ҳайдовчи ўзига тегишли Damas машинаси билан Ангор-Термиз йўналишида ҳаракатланиб бораётиб йўлнинг қатнов қисмидан кесиб ўтаётган Термиз тумани Учқизил маҳалласида яшовчи 1982 туғилган шахсни уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, пиёда спиртли ичимлик таъсири остида маст бўлган ва йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган. Ҳаракатланиб келаётган Damas машинасининг ҳайдовчиси эса қоронғи бўлгани учун уни кўрмай қолиб уриб юборган.

Мавзуга оид