Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Лойли йўл сабаб аёлларимиз шу совуқда ҳам ҳар куни кир ювади» — Самарқанддаги йўл қачон таъмирланади?
Хизмат сафари билан Самарқанд вилоятида бўлган Kun.uz мухбири Жомбой тумани Шакар қишлоғидаги йўлнинг аянчли ҳолатига гувоҳ бўлди.
Олинган тасвирлардан ҳам кўриш мумкинки, қишлоқ йўли ўта абгор ҳолатда. Бир километрли йўл ўн йиллар ичида таъмирланмагани, у айниқса қиш фаслида жуда ачинарли аҳволга келиб қолиши сезилиб турибди.
«Биз туман маркази, бозор, иш ва поликлиникага, болаларимиз эса мактабга ҳар куни шу йўл орқали кириб-чиқамиз. Мактабдан қайтган фарзандларимизнинг бир кийган кийимини қайта кийиб бўлмайди. Лойли йўл сабаб, аёлларимиз шу совуқда ҳам ҳар куни кир ювишга мажбур.


Тўғри, қишлоқликлар унда-бунда пул йиғиб, йўлдаги чуқурларга тош тўкамиз, лекин у яна тезда аввалги ҳолатига қайтиб қолаверади. Асфалт бўлмаса бекор-да.
Бизга қишлоғимиз йўли асфалтлаш учун дастурга тушгани ҳақида ҳар йили айтишади. Одамлар ишонувчан, раҳбар гапирса ишонади. Лекин ўша дастур ижросидан мана ўн йиллардирки, дарак йўқ.

Қатнов йўлларини таъмирлашга масъул органлар, ҳокимиятдагилар шу йўлимизга ҳам эътибор қаратиб, таъмирлашга ёрдамлашсин. Биз ҳам қараб турмаймиз, қурбимиз етганча маблағ, кучимиз етганча меҳнат қўшамиз», – дейди қишлоқ одамлари.
Шакарликлар кўп йиллардан бери ёзда тупроқли, қишда эса лойли бу йўлдан безиб кетган. Улар мутасаддиларнинг муаммога эътибор қаратиши ва ваъда қилинган асфалт йўлдан умидвор.
Мавзуга оид
10:51 / 15.05.2025
Самарқандда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 10 млн доллардан ортиқ зарар етди
11:16 / 26.02.2025
Жомбой туманига янги ҳоким тайинланди
15:31 / 31.08.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси машина бошқариб инсон ўлимига сабаб бўлди
11:08 / 27.06.2024