Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA Ойда АЭС қуриш бўйича лойиҳалар қабул қилинишини эълон қилди
Қайд этилишича, ядровий реактор Ойдаги муҳит шароитидан қатъи назар ишончли ва кучли энергия тизими билан таъминлаш имконини беради.
NASA ва Айдаҳо миллий лабораторияси Ойда атом электр станцияси қурилиши бўйича ғояларни йиғишини эълон қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Хабарга кўра, лойиҳалар NASA’га 2022 йил 19 февралгача юборилиши лозим.
«Ой юзасида ишончли ва кучли энергия тизимини яратиш коинотнинг инсон томонидан ўзлаштирилишида муҳим қадам бўлади ва буни амалга ошира оламиз», — дейилади Айдаҳо миллий лабораторияси лойиҳа раҳбари Себастян Корбизьеронинг баёнотида.
Қайд этилишича, ядровий реактор Ойдаги муҳит шароитидан қатъи назар ишончли ва кучли энергия тизими билан таъминлаш имконини беради.
Реактор Ерда қурилади ва Ойга жўнатилади.
Режага кўра, реактор инсон иштирокисиз ёниб-ўчиши, қўниш модули бортида ишлай олиши ва ташиш учун қулай бўлиши лозим.
Мавзуга оид
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
16:51 / 13.05.2025
«Росатом» Ўзбекистондаги кичик АЭС блоки учун ускуналар ишлаб чиқаришни бошлади
08:35 / 08.05.2025
Форишда кичик қувватли АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди
21:20 / 28.04.2025