Ўзбекистон | 10:20 / 20.11.2021
2039
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда бир неча кишининг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Денов туманида бир неча кишининг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 30 октябрь куни, Денов тумани Даштичинор маҳалласида яшовчи Н.Нодир ва Я.Одил, туманнинг Сина маҳалласида яшовчи С.Жасур туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Уларнинг мурожаатига кўра, Денов тумани Сумбула маҳалласида яшовчи Х.Достон уларнинг ишончига кириб, 2019 йил март ойида, Н.Нодирнинг 7 миллион сўм, 2021 йил февраль ойида С.Жасурнинг 200 АҚШ долларини, 2021 йил март ойида Я.Одилнинг 20 миллион сўм пулларини олиб алдаб олган. Сўнг ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган.

Жорий йил 2 ноябрь куни Х.Достонга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда фуқаронинг 800 миллион сўмини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёда тадбиркордан 40 миллион сўмлик кийим-кечак олиб пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид