Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беруний ва Бўстон туманларида ер сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
Қорақалпоғистонда ер сотиш билан боғлиқ ҳолат фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Беруний тумани бўлими ва ДХХ ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда фуқаро Г.С. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, 10 минг АҚШ доллари эвазига “М.” фермер хўжалигига қарашли 5 гектар ҳамда “Ж.” фермер хўжалигига қарашли 1 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. Г.С. олдиндан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби яна бир тезкор тадбирда Бўстон ўрмон участкаси ўрмончиси Р.Ў. фуқаро Д.га танишлари ёрдамида 4 минг АҚШ доллари эвазига ўрмон хўжалиги ҳудудидан 1 гектар ер майдонини ер ажратиб беришга келишиб, 3 500 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Шуманайда қалбаки алкоголь маҳсулотларини сотаётганлар ушланганди.
Мавзуга оид
13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди
11:13 / 31.03.2025
Томорқадан самарасиз фойдаланганларга кўриладиган чоралар ишлаб чиқилди
11:33 / 28.03.2025