Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қарздор ота алимент учун фарзандларига 93 миллион сўм тўлади
Самарқанд туманида қарздор ота алимент учун фарзандларига 93 миллион сўм тўлаган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари Тайлоқ туманлараро судининг 2021 йил 12 августдаги қарорига асосан қарздор О.И.дан ундирувчи Д.И.га икки нафар фарзандининг таъминоти учун даромаднинг иккидан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Суд қарорига асосан ижро ҳужжати МИБ Тайлоқ туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. Олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.
Қарздор О.И. билан профилактик суҳбат ўтказилиб, фарзандини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир инсоннинг бурчи экани унга тушунтирилган.
Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандларининг таъминотини ўйлаб, 93 миллион 300 минг сўм алимент пулларини тўлаб берган.
Мавзуга оид
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025