Жаҳон | 17:04 / 24.11.2021
5142
1 дақиқада ўқилади

Швеция ҳукуматига илк бор аёл киши раҳбар бўлди

Магдалена Андерссон 26 ноябрь куни қирол Карл XVI Густав билан учрашганидан сўнг вазирлар маҳкамаси раҳбарлигини расман қабул қилиб олади.

Фото: AP

Швеция парламенти мамлакат молия вазири, социал-демократик ишчи партияси етакчиси Магдалена Андерссон номзодини бош вазирликка қўллаб-қувватлади. У Швеция тарихидаги илк аёл бош вазир бўлди, деб хабар берди SVT телеканали.

У 26 ноябрь куни қирол Карл XVI Густав билан учрашганидан сўнг вазирлар маҳкамаси раҳбарлигини расман қабул қилиб олади.

Андерссон октябрда, собиқ бош вазир Стефан Левен социал-демократик партия раҳбарлигини тарк этганидан сўнг партия етакчиси этиб сайланганди.

Левен ҳукуматни 2014 йилдан буён бошқарган. У 10 ноябрь куни истеъфога чиқишини эълон қилди.

Мавзуга оид