Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Siemens” Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Германиянинг “Siemens” компанияси Ўзбекистонда паст ва юқори кучланишли электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаради. “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М. Юнусов ва корхона вакилларининг Германияга сафари давомида шундай келишувга эришилган. Бу ҳақда уюшма Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, уюшма таркибига кирувчи “O’zelektroapparat-Electroshield” корхонаси Германиянинг Мюнхен шаҳрида “Siemens” компанияси билан келишув битимини имзолаган.
Паст ва юқори кучланишли трансформаторлар, қуёш панеллари учун конверторлар, “ақлли уй” лойиҳалари учун юқори технологиялар
Таъкидланишича, немис компанияси бош директори А. Либеров, ““Siemens” Ўзбекистон билан технологик ҳамкорлик қилишга тайёр”лигини билдирган. Қолаверса, компания “мамлакатда “яшил энергетика” соҳасида тежамкор технологияларни ривожлантиришга катта эътибор қаратиш”ни режа қилган.
Мавзуга оид
15:08 / 31.03.2025
Сирдарёда Siemens иштирокида "яшил" логистика маркази ташкил этилиши мумкин
12:15 / 19.03.2025
Siemens бутун дунё бўйлаб 6000 дан ортиқ иш ўринларини қисқартиради
22:07 / 14.03.2025
Германияда Қримга турбина юборган Siemens менежерлари суд қилинади
17:09 / 05.01.2025