Жамият | 17:21 / 24.11.2021
3115
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда кредит маблағларини ўзлаштирган ширкат раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида кредит маблағларини ўзлаштирган ширкат раҳбарига жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда, “И” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари О.А. кўп қаватли уй-жойларда жорий таъмирлаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш учун ажратилган 2,9 миллиард сўм кредит маблағининг 525,2 миллион сўмини шартномада кўрсатилган мақсадларда фойдаланмасдан банк филиалига сохта ҳужжатларни тақдим этиш орқали талон-торож қилгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сурхондарёда ер олиб беришини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган қашқадарёлик шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёда ҳокимлик захирасидаги 10 сотих ерни 3300 долларга сотган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид