Швециядаги илк аёл бош вазир сайланганидан бир неча соат ўтиб истеъфога чиқди. Мамлакатни нега шу пайтгача аёллар бошқармаган?
Магдалена Андерссон сиёсатга 1996 йилда кириб келган. У Швеция тарихидаги илк бош вазир бўлди. Бироқ янги лавозимда узоқ турмади: тайинланганидан бир неча соат ўтгач, истеъфога чиқди.
24 ноябрь куни Швеция ҳукумати раҳбари лавозимига биринчи марта аёл киши — Швеция Социал-демократик ишчи партияси раҳбари ва молия вазири Магдалена Андерссон сайланган эди. Швеция радиосининг хабар беришича, у Яшиллар партиясининг ҳукуматдан чиқиш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ ҳолда Вазирлар Маҳкамасида бўлиниш юз бергани туфайли етти соатдан кейин ўз лавозимини тарк этди. Бу, ўз навбатида, парламентда бюджет лойиҳаси рад этилиши оқибатида рўй берди.
Ҳукумат томонидан таклиф этилган бюджет «Швед демократлари» ўнг популист партияга кирувчи мухолифат фойдасига рад этилди.
Андерссон дастлаб мухолифатчилар томонидан ишлаб чиқилган бюджетга эга мамлакатни бошқаришга розилик берганди, бироқ яшиллар бюджетни ишлаб чиқишда «Швед демократлари» иштирок этгани учун коалицияни тарк этишга қарор қилди.
Энди парламент спикери партия етакчилари билан музокараларнинг янги раундини бошлайди. Ушбу музокаралар Андерссон номзоди парламентда овоз бериш учун яна тақдим этилишига олиб келиши мумкин.
Reuters агентлиги хабар беришича, унинг бош вазир сифатида қайтиш имконияти анча юқори: Яшиллар унинг номзодини яна қўллаб-қувватлашга тайёр. Марказ партияси эса овоз беришда бетараф қолишга ваъда берган, бу эса амалиётда қўллаб-қувватлашни англатади. Сўл партия ҳам Андерссон учун овоз беришга тайёр.
Мазкур уч сиёсий куч бюджетни маъқуллай олмаган бўлса-да, улар «Швед демократлари» ҳокимиятга келмаслиги учун бирлашишга тайёр. «Биз Швецияда «Швед демократлари»га таянмайдиган ҳукумат пайдо бўлиши учун яна ҳамма нарса қиламиз», — деди марказчилар етакчиси Анни Лёф. Агар бу мақсад амалга ошса, Андерссон Социал-демократик партия томонидан шакллантирилган кабинетни бошқара олади.
Илк бош вазир аёл
Андерссон тайинлангунига қадар Швеция аёл кишини ҳеч қачон миллий етакчи сифатида сайламаган ягона скандинав мамлакати эди.
54 ёшли Магдалена Андерссон Швеция парламенти томонидан маъқулланди ва ушбу лавозимдаги Стефан Левен ўрнига келди. Мамлакат қонунларига кўра, бош вазир лавозимига сайланиш учун парламент аъзоларининг кўпчилиги қарши овоз бермаслиги кифоя қилади.
Депутатларнинг ярмидан камроғи – 174 киши Швеция Социал-демократик меҳнат партияси етакчиси Магдалена Андерссоннинг сайланишига қарши бўлди. 117 нафар депутат уни қўллаб-қувватлади, яна 57 нафари бетараф қолди. Бу эса унга минимал фарқ билан ғалаба келтирди. Натижалар эълон қилингач, социал-демократлар етакчисини олқишлаб, Риксдагда қарсаклар чалинди.
Унинг озчилик ҳукумати раҳбари сифатида сайланиши Социал-демократик меҳнат партияси ва мухолифатдаги сўл партия шведларнинг пенсияларини ошириш эвазига келишганидан кейин содир бўлди. Андерссонни Яшиллар партияси ва Марказ партияси ҳам қўллаб-қувватлади.
Бироқ у бош вазирлигининг илк қадамларидаёқ катта қийинчиликларга дуч келди. Ўнг қанот мухолифат партиялари ҳукумат бюджетини рад этиш ҳақида огоҳлантирди. Марказ партияси Андерссон сайланишини қўллаб-қувватлаган бўлса ҳам ҳукуматнинг молиявий таклифларини қўлламаслиги, улар ўта сўл эканини маълум қилди. Шундай бўлди ҳам.
Магдалена Андерссон ким?
Андерссон касби бўйича иқтисодчи. У Стокҳолм иқтисодиёт мактабини тамомлаган. 1992 йилда бизнес бошқаруви ва иқтисод бўйича бакалавр даражасини олган. 1995 йилда Ҳарвард университетида ўқишни давом эттирди.
Упсала университет шаҳри ўсмирлар ўртасида собиқ чемпион ўзининг сиёсий карьерасини 1996 йилда бош вазир Йоран Перссоннинг сиёсат бўйича маслаҳатчиси сифатида бошлаган.
2014 йилда Андерссон Швеция молия вазири бўлди. Унгача бу лавозимда аёл киши фаолият олиб бормаган.
Нима учун Швецияда аёллар шу пайтгача мамлакатни бошқармаган?
Мадди Сэвеж, BBC’нинг Стокҳолмдаги мухбири:
Швеция ўзининг «феминистик ҳукумати» ва гендер тенглиги сиёсати билан танилган. У ерда эркаклар ва аёллар жамиятда тенг иштирок этади, ота-она таътиллари каби тенг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларга эга.
Шуни инобатга олсак, Швецияда ҳали аёл бош вазир бўлмагани кинояли ҳолат. Бошқа Скандинавия мамлакатларида аёллар аллақачон мамлакатни бошқарган ёки ҳозирда бошқариб келмоқда.
Норвегияда 1981 йилдаёқ аёл киши бош вазир бўлган.
Швеция нима учун ўз қўшниларидан ортда қолганини айтиш қийин, чунки бу ерда аёллар анча вақтдан бери сиёсатда кенг иштирок этиб келади. Жами депутатларнинг қарийб ярми, парламентдаги саккиз партиядан олтитасини ҳозирда аёллар бошқаради.
Социал-демократлар узоқ вақтдан бери ҳукуматда бўлган, ҳукмрон партиялар раҳбарларини мунтазам ўзгартириш кам экани омиллардан бири бўлиши мумкин.
Аёллар томонидан мамлакатни бошқаришга уринишлар бўлган. 2000-йиллар бошида Анна Линд бош вазир социал-демократ Йоран Перссон ўрнига номзод сифатида кўрилганди. Бироқ у пичоқ билан берилган жароҳатлар натижасида фожиали тарзда вафот этади.
Мона Салин ҳам истиқболдаги яна бир бош вазир бўлиши мумкин эди. У 2007 йилдан 2011 йилгача Социал-демократик партияни бошқарган. Бироқ унинг омма орасидаги машҳурлиги етарлича эмасди, натижада 2010 йилдаги сайловларда ютқазди.
Мавзуга оид
22:14 / 19.11.2024
Швеция прокуратураси Болтиқ денгизи тубидан ўтган кабелларга шикаст етказилишини қўпорувчилик деб баҳолади
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
21:59 / 02.11.2024
Швецияда ноқонуний мигрантларга қарши кураш кучайтирилади
08:00 / 16.10.2024