Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг Литвадаги элчихонаси консуллик хизматлари кўрсатишни тўхтатди
Ёзда Литва ҳукумати Тайванга мамлакатда ўз элчихонасини очишга рухсат берганди.
Хитойнинг Литвадаги элчихонаси консуллик хизматлари кўрсатишни вақтинча тўхтатди.
“Техник сабабларга кўра, 2021 йил 25 ноябрдан консуллик хизматлари кўрсатиш вақтинча тўхтатилади. Хизмат кўрсатиш тикланиши тўғрисида алоҳида хабар қилинади”, — дейилади элчихона хабарида.
Ёзда Литва ҳукумати Тайванга мамлакатда ўз ваколатхонасини очишга рухсат берганди.
Хитой буни “икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги коммюнике тамойилларининг қўпол бузилиши” деб ҳисоблади ва Литвадан ўз элчисини чақиртириб олди.
18 ноябрь куни Литвада Тайван элчихонаси фаолиятини бошлади.
Пекин бунга жавобан Литвага темирйўл ташувларини тўхтатиб қўйди, Литва корхоналари учун кредит лимитини камайтирди.
Мавзуга оид
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
11:42 / 07.05.2025