Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркда коронавируснинг янги штамми сабабли фавқулодда вазият эълон қилинди
Шунингдек, АҚШ президенти Жо Байден мамлакат 29 ноябрдан Африканинг саккиз давлати билан авиақатновларни чеклашини маълум қилди.
Нью-Йорк губернатори Кэти Хочул коронавируснинг янги штамми аниқлангани сабабли штатда фавқулодда вазият режимини эълон қилди.
“Мен, Кэти Хочул, Нью-Йорк штати губернатори, конституция ва Нью-Йорк штати қонунларида берилган ваколатлар доирасида 2022 йил 15 январгача бутун Нью-Йорк штатида фавқулодда вазият режимини эълон қиламан”, - дейилади губернатор фармонида.
Шунингдек, АҚШ президенти Жо Байден мамлакат 29 ноябрдан Африканинг саккиз давлати билан авиақатновларни чеклашини маълум қилди.
ЖССТ маълумотига кўра, B.1.1.529 штамми илк марта 24 ноябрь куни ЖАРда аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур штаммда кўплаб мутациялар бўлиб, уларнинг айримлари хавотирга солади.
Аввалроқ ўндан ортиқ мамлакат Жанубий Африкага парвозларни тақиқлаганди.
Мавзуга оид
21:10 / 02.04.2025
АҚШ суди Нью-Йорк мэрига очилган жиноий ишни ёпди
23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди
21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
15:03 / 10.12.2024