Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик таниқли композитор Александр Градский вафот этди
Россия халқ артисти, қўшиқчи ва композитор Александр Градский 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Россиянинг Биринчи канали хабар берди.
Артист 28 ноябрга ўтар кечаси вафот этган. 26 ноябрда у ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушини йўқотгач, инсульт гумони билан Москвадаги шифохоналардан бирига етказилган. Аввалроқ композитор оила аъзоларига ўзини ёмон ҳис қилаётганидан бир неча марта шикоят қилган. Таъкидланишича, у сентябрда коронавирусни бошдан ўтказгач, соғлиғи анча ёмонлашган.
Градский 1949 йил 3 ноябрда Копейск шаҳрида дунёга келган. Гнесин номидаги мусиқа-педагогика институти, Москва консерваториясини тамомлаган. 1965 йилда собиқ иттифоқдаги илк рок-гуруҳлардан бири “Славяне”га, бир йилдан кейин эса унга машҳурлик келтирган “Скоморохи” гуруҳига асос солган.
Градский 40дан кўпроқ бадиий, бир неча ўнлаб ҳужжатли ва мультипликацион фильмларга мусиқа ёзган.
1999 йилда Россия халқ артисти унвони билан тақдирланган. У, шунингдек, “Градский Холл” театри бадиий раҳбари бўлган.
Градский охирги йилларда “Голос” мусиқий танлови ҳакамлар ҳайъати таркибига кирган.