Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғига янги ўринбосарлар тайинланди
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғига янги ўринбосарлар тайинланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Полковник Садиров Азиз Сирожиддинович – Қашқадарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
А.Садиров мазкур тайинловгача Тошкент шаҳри ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Тошев Жасур Хақбердиевич – Қашқадарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Ж.Тошев мазкур тайинловгача Қашқадарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 24-26 ноябр кунларида Қашқадарёда бўлиб вилоятдаги криминоген ҳолат билан танишган. Жумладан, 24 ноябр куни ўтказилган йиғилишда вилоятдаги криминоген вазият таҳлил қилинган ва жиноятчилик кўп содир этилаётган туманлардаги ҳолат танқид қилинган.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
13:30 / 28.02.2025
Узун туман ИИБда фуқаро вафот этиши билан боғлиқ ҳолатни прокуратура ва Омбудсман ўрганмоқда
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024