Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда фуқаронинг уйидан қуритилган ҳолдаги 10,8 кг марихуана, 16,5 кг каннабис топилди
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида фуқаронинг уйидан 10,8 кг марихуана, 16,5 кг каннабис топилган. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум қилинишича, жорий йил 27 ноябр куни Ғузор тумани ИИБга тушган хабарга асосан ТИИБ ЖҚБ ва вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан туманнинг “Афғонбоғ” МФЙда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Э.Фнинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда уй ертўласида яшил рангли поялар, хона шифтида ўткир ҳидли ўсимлик осилган ҳолда, шунингдек, оёқ остида ёйиб қўйилган ва целлофан пакетларга солинган ўткир ҳидли қуритилган ўсимликлар борлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Э.Ф.нинг уйидаги бошқа бир хонанинг пол қисмига 12 бўлак, шунингдек бир нечта синтетик қопга солинган ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик ва икки дона электрон тарози борлиги аниқланган. Топилган ўсимликлар ва тарозилар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасида, Э.Ф.нинг уйи ертўласидан топилган ўткир ҳидли ўсимликлар тарикибида фаол тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддаси мавжудлиги маълум қилинган. Улар тортиб кўрилганда соф оғирлиги 10 килограмм 867 грамм эканлиги аниқланган.
Э.Ф.нинг хонадонидаги фойдаланилмай турган хонанинг пол қисмидан олинган қуруқ ҳолатдаги, ўткир ҳидли, майда баргли моддалар таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддалари мавжуд бўлган каннабис ўсимлиги барглари эканлиги маълум бўлган. Мазкур модда тортиб кўрилганда унинг соф оғирлиги 16 килограмм 582 грамм эканлиги аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Э.Ф.га нисбатан Жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
10:23 / 10.04.2025
Андижонда ўз хонасида гиёҳванд модда истеъмол қилган амалдор ишдан олинди
15:42 / 09.04.2025
Андижон шаҳар бандлик бўлими бошлиғи ўз хонасида психотроп модда истеъмол қилгани маълум бўлди
12:31 / 08.04.2025