Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 декабрдан Қирғизистонга киришда ПЗР-тест топшириш барча учун мажбурий бўлади
«Оmicron» штамми тарқалган мамлакатлар фуқароларига Қирғизистон ҳудудига кириш тақиқланади.
Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси 2021 йил 1 декабрдан мамлакатда коронавирус инфекция тарқалишига йўл қўймасликка қаратилган чораларни эълон қилди, деб хабар берди 24kg.
Хабарга кўра, республикага киришда хориж фуқаролари ва қирғизистонликлар эмланганлик ҳолатидан қатъи назар ПЗР-тест топшириши мажбурий бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги «omicron» штамми тарқалган мамлакатлар рўйхатини чегара хизматига тақдим этиш учун эпидемиологик вазиятни кузатиб боради. Бундай давлатлар фуқароларига Қирғизистон ҳудудига кириш тақиқланади.
Аввалроқ Қозоғистон ҳукумати мамлакатда коронавируснинг «омикрон» штамми тарқалишининг олдини олиш мақсадида бир қатор давлатлардан хорижликларнинг киришини чеклашга қарор қилганди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025