Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёда биринчи давлат иқлим сабабли бошқа ерга кўчишга тайёргарлик кўра бошлади
Тинч океанидаги бир нечта ороллардан ташкил топган Тувалу давлати аҳолиси ороллар сув остида қолиши ҳолатида хавфсиз жойга кўчиб ўтишига тўғри келади. Бу ҳақда Тувалу ташқи ишлар вазири Саймон Кофе айтиб ўтди.
Мамлакат ҳукумати иқлим ўзгариши оқибатида ороллар ҳудуди сув остида қолиши ва яшаш учун яроқсиз ҳолга келиши мумкинлигидан хавотирланмоқда. Кофенинг таъкидлашича, бу ҳолда Тувалу иқлим ўзгариши сабабли бошқа ерга кўчиб ўтишига тўғри келадиган биринчи давлатга айланади. Ҳозирда мамлакатнинг 5 мингга яқин фуқароси Янги Зеландияга кўчиб ўтган.
“Айни вақтда бу мамлакатимиз бутун аҳолисининг 50 фоизини ташкил қилади”, деб айтган вазир.
Унинг таъкидлашича, ҳукумат бу масалани халқаро ҳуқуқ томонидан ҳал қилмоқчи.
“Биз ўз ҳудудимизни йўқотсак ҳам бошқа давлатлар Тувалуни тан олишда давом этишлари йўлини изламоқдамиз. Биз, шунингдек, бошқа ерларда бўлатуриб биргаликда ҳаракат қила олишимиз учун рақамли миллатни яратишимиз мумкин бўлган технологияни муҳокама қилмоқдамиз”, деб таъкидлаб ўтган Кофе.
У бундай чораларнинг бири сифатида аҳоли хизматларни онлайн олиши учун барча жараёнларни рақамлаштириш режалаштирилаётганини айтган.
10 ноябрда Жаҳон метеорологик ташкилотининг янги ҳисоботи тақдим этилганди. Унга кўра, Тинч океанидаги баъзи давлатлар глобал иқлим ўзгариши оқибатида йўқолиб кетиши мумкин.
Бундан бир кун аввал, 9 ноябрда эса Кофе БМТнинг Глазгода ўтган иқлим ўзгариши бўйича саммити учун океанда тиззасигача сувда турганча мурожаат йўллаганди. У иқлим ўзгариши ва дунё океани сатҳи кўтарилиши фалокатли эканини ва бу муаммо айниқса Тувалу ва Тинч океанидаги бошқа давлатларга катта хавф солишини айтган.
5 ноябрда Climate Action Network экологик ноҳукумат ташкилотлари глобал тармоғининг Кирибатидаги координатори Пелениза Алофа иқлим ўзгариши орол-давлатлар учун кўпроқ хавф солишини, чунки юзага келган вазиятда Кирибати, Тувалу ва Маршалл ороллари йўқ бўлиб кетиши учун биргина цунами етарли бўлишини айтган.
Мавзуга оид
13:31 / 28.05.2025
Марказий Осиё экспертлари минтақанинг 2050 йилгача бўлган ривожланиш сценарийлари устида ишламоқда
23:35 / 07.05.2025
Олимлар экстремал жазирамаларнинг асосий айбдорларини аниқлади
23:23 / 28.04.2025
Олимлар Ерни самолётлар ёрдамида совитиш усулини топди
22:40 / 17.04.2025