Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистондаги Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчилар қолмади
Хўжайли туман ИИБ профилактика инспектори ўз оиласига 5 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчисини қабул қилган.
Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон республикасида Меҳрибонлик уйлари ёпилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Бухоро вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси М.Раҳматуллаев Болалар уйидан 5 нафар тарбияланувчини ўз қарамоғига олган. Қорақолпоғистонда Хўжайли туман ИИБ профилактика инспектори А.Атамуродов ўз оиласига 5 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчисини қабул қилган.
Шунингдек, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи Аҳмедовлар оиласи ҳам Болалар шаҳарчасидан 6 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олган. Қашқадарё ва Фарғона вилоятида бўлса, бир вақтнинг ўзида 21 нафар тарбияланувчилар ўз оиласига эга бўлишди.
Бундан олдин Қорақалпоғистоннинг бир неча туманида оилавий болалар уйи ташкил қилинганди.
Мавзуга оид
19:16 / 04.04.2023
“Меҳрибонлик уйидаги муҳит бўйича олдинроқ тегишли органларга маълумот берганмиз” – Миллий гвардия масъули
15:16 / 17.05.2022
Болалар намойиш уюштирган 21-сон Меҳрибонлик уйи директори ишдан бўшатилди. Прокуратура жиноий иш қўзғатган
21:06 / 21.04.2022
21-меҳрибонлик уйида болалар норозилик намойиши уюштирди – вазирлик муносабат билдирди
15:41 / 21.04.2022