Ўзбекистон | 14:57 / 01.12.2021
2491
2 дақиқада ўқилади

Хўжайлида 381,2 млн сўмлик бюджет маблағини ўзлаштирган мансабдорлар аниқланди

Фото: KUN.UZ

Қорақалпоғистонда  381,2 млн сўмлик бюджет маблағини ўзлаштирган мансабдорлар кирдикорлари фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига асосланиб Хўжайли тумани ҳокимлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳолат бўйича департаментнинг Хўжайли туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда туман ҳудудида жойлашган Республика кўп тармоқли болалар санаторияси ва “М.Т.” МЧЖ раҳбари Ж.А. олдиндан тил бириктириб, ушбу санаторияга шартномада кўрсатилган «МОДЕРН» дизайнидаги ҳар хил ўлчамдаги 600 млн сўм пул маблағларига арзон нархларда 3 турдаги 218,8 млн сўмлик этикеткалари бўлмаган гиламлар етказиб берилган. Аниқланишича, жами 381, 2 млн сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Суд томонидан айбдор шахслар жазога тортилди ҳамда 381,2 млн сўмлик бюджетга келтирилган зарар ундирилиши таъминланди, дейилади расмий хабарда.

Бундан олдин Кегейлида 5 минг доллар эвазига Миллий гвардия тизимига ишга киритмоқчи бўлганлар қўлга олинганди.

Мавзуга оид