Ўзбекистон | 13:01 / 02.12.2021
2842
1 дақиқада ўқилади

Бухоро ва Навоий вилоятларида чанг бўронлари кузатилмоқда

Бухоро ва Навоий вилояти айрим ҳудудларида кучли жанубий шамоллар ва кўринувчанликни 1 000 метргача пасайтирувчи чанг бўронлари кузатилмоқда.

Фото: Kun.uz

UzbMeteo гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар каналида ёзилишича, “Ўзгидромет”нинг Навоий вилояти Томди ва Нурота, Бухоро вилояти Қоракўл метеорологик станцияларида чанг бўрони ҳодисаси кузатилаётгани қайд этилган.

2021 йилнинг 4 ноябрь куни ҳам Навоий вилоятида кучли қум бўрони кузатилган ва бунинг оқибатида автоҳалокат ҳам содир бўлиб, 1 киши вафот этганди.

Мавзуга оид