Жаҳон | 22:24 / 04.12.2021
14212
1 дақиқада ўқилади

Кремль Путин ва Байден мулоқот ўтказадиган санани маълум қилди

Reuters агентлигининг ёзишича, Байден Путин билан Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш ниятида.

Фото: AP/ТАСС

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден 7 декабрь куни телефон орқали мулоқот ўтказади. Бу ҳақда Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

У суҳбат сешанба куни кечки вақтда бўлиб ўтишини билдирди, аммо аниқ вақтини маълум қилмади.

«Президентлар ўзлари белгилайди», — деди у журналистларнинг бу борадаги саволига жавобан. 

Reuters агентлиги эса Байден Путин билан Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш ниятидалигини хабар қилди. Хабарда айтилишича, мулоқот видео-конференц-алоқа шаклида бўлиб ўтади.

Аввалроқ Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Владимир Путин ва Жо Байден икки томонлама муносабатлар, Афғонистон, Ироқ, Украина, Ливияга оид масалалар борасида суҳбатлашишини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид