Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиё мамлакатлари тадбиркор аёллар Дискуссион клуби иш бошлади
3 декабрь куни Тошкентда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти шафелигида Марказий Осиё тадбиркор аёллари Дискуссион клубининг инаугурацион йиғилиши бўлиб ўтди.
Дискуссион клуб аёллар тадбиркорлиги соҳасида фикр ва тажриба алмашиш, бизнес ва минтақавий савдони ривожлантириш, сармоя жалб этишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, Марказий Осиё мамлакатлари тадбиркор аёллари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган.
Шунингдек, клуб фаолияти инновацион бизнес моделларини ўзаро ўқитиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича энг яхши амалий ечимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Тадбирда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бу борадаги минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш, давлат органлари ва хусусий сектор вакиллари хотин-қизлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва қўллаб-қувватлаш борасидаги шарт-шароитлар муҳокама қилинди.
Панел сессиялар доирасида минтақа мамлакатларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг миллий устувор йўналишлари ва аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашишда ҳукуматларнинг роли, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторинг қилишда инклюзив экотизимли ёндашувни яратиш, пандемия инқирозидан тикланиш учун аёллар бошчилигидаги микро, кичик ва ўрта корхоналарни фаол жалб этиш ва қўллаб-қувватлашда тадбиркорлик ташкилотларининг роли масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунлари бўйича Мулоқот аъзолари ва Дискуссион клуб иштирокчилари минтақа мамлакатларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш масалаларини мунтазам муҳокама қилиш ва фикр алмашишга келишиб олдилар.
Маълумот учун: Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти минтақада барқарор ривожланиш, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга кўмаклашишда барча аёлларнинг ролини кучайтириш тарафдори бўлган норасмий коалициядир. Мулоқот 2020 йил 23 декабрь куни БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) ва БМТ Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Европа ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий бюроси томонидан ташкил этилган Марказий Осиё давлатлари етакчи аёлларининг биринчи учрашувида расман бошланган. Мулоқотда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 21.05.2025
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025