Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев Қозоғистон нима учун Қримни Россияники деб тан олмаганига изоҳ берди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев нима учун Қримни Россияники деб тан олмаганини айтди.
“Қримнинг Россияга қўшилиши тўғрисида референдум ўтказилди. Биз Қримни Россияники деб тан олмадик, чунки у ҳолда Жанубий Осетия, Абхазия, Косовони ҳам тан олишга тўғри келарди”, — деди у америкалик режиссёр Оливер Стоунга берилган интервьюга асосланган “Qazaq. History of The Golden Man” фильмида.
Шу билан бирга, Назарбоев Қозоғистон ўшанда Украинани ҳам қўллаб-қувватламаганини айтди.
“Буларнинг барчаси Киевда содир бўлган давлат тўнтариши сабабли юз берди. Украинани яхши кўраман, мен у ерда ўқиганман ва бўлиб ўтаётган воқеалардан хавотирланаман”, — деди у.
2014 йил мартида Қримда референдум ўтказилиб, унинг натижаларига кўра яриморол Россиянинг ҳудудий қисмига, Севастопол эса федерал аҳамиятдаги шаҳрига айланган. Бу референдум натижаларини Украина ва халқаро жамоатчилик тан олмайди.
Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко Қрим “амалда ва юридик жиҳатдан Россияга тегишли” эканини айтганди.
Мавзуга оид
16:21 / 28.04.2025
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
19:46 / 25.04.2025
Трамп: Қрим Россия билан қолади ва Зеленский буни билади
22:32 / 23.04.2025
Трамп: ҳеч ким Зеленскийдан Қримни Россия ҳудуди деб тан олишни сўрамаяпти
21:29 / 23.04.2025