Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон давлат чет тиллар институти ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Андижон давлат чет тиллар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасига кўра, Андижон давлат чет тиллар институти ташкил этилади. Шунингдек, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилган.
Институт халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities каби) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибаси ва дастурлари асосида индивидуал таълим траекторияларига асосланади.
Қарорга кўра, Институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.