Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Tesla компаниясига нисбатан текширув бошланди
Текширув Tesla компаниясининг сифат бўйича собиқ менежери Стивен Хенкеснинг шикоят аризасидан сўнг бошланди.
АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси (SEC) Tesla компаниясига нисбатан суриштирув бошлади. Бу компания ўз акционерлари ва мувофиқлаштирувчи органларни қуёш батареяларидаги носозликлар туфайли ёниш хавфи мавжудлиги тўғрисида огоҳлантирмагани билан боғлиқ, деб ёзади Reuters.
Текширув Tesla компаниясининг сифат бўйича собиқ менежери Стивен Хенкеснинг шикоят аризасидан сўнг бошланди. Хенкес ўз аризасида Tesla ва унинг SolarCity энергетика шуъба компанияси қуёш панелларидаги носозликлар туфайли ёниш хавфи борлиги ҳақида акционерларга маълум қилмаганини билдирган.
Хенкес Tesla раҳбариятини ёниш хавфи бор қуёш панелларини ўчириш зарурлиги ҳақида хабардор қилганини айтган. Аммо компаниядагилар унинг сўровини рад этган. 2020 йил августда Хенкес ишдан бўшатилган, шундан сўнг у компанияни судга берган.
Унинг аризасига кўра, қуёш панеллари хавфсизлик тизимидаги носозликлардан 60 мингдан ортиқ мижоз ва 500та корхона зарар кўрган.