Ветеринария ва чорвачилик тармоғида 1300 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов Фиди Ражаонсон раҳбарлигидаги Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси вакиллари билан мулоқот ўтказди.
Учрашувда Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси томонидан 2022-2024 йиллар давомида юртимизга ажратилаётган 37,79 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларнинг чорвачилик ва ветеринария соҳасини ривожлантиришга йўналтирилиши таклиф этилиб, бу борада Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар хусусида ахборот берилди.
Шунингдек, “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратиш” лойиҳаси доирасида сутни қайта ишловчи корхоналарни ривожлантириш ҳамда сут йиғиш марказларини ташкил этиш мақсадида жамғарманинг тўғридан тўғри 5 млн АҚШ долларигача маблағ ажратиш таклифи маъқулланди.
Бундан ташқари, юртимизда чорвачилик ва ветеринария соҳасини янада ривожлантириш мақсадида қиймати 80 млн АҚШ долларига тенг “Чорвачилик қиймат занжирини ишлаб чиқиш ва сифат назорати” лойиҳасини босқичма-босқич амалга ошириш таклиф этилди.
Эслатиб ўтамиз, президентимизнинг 2021 йил 3 мартдаги қарорига мувофиқ Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига ўтказилган эди.
Лойиҳани самарали амалга ошириш учун қўмита ҳузурида алоҳида юридик шахс мақомидаги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилди.
Айни пайтда “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 17,9 млн АҚШ доллари ёки Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси қарз маблағларининг 75 фоизи ўзлаштирилди.
Натижада 418 та лойиҳага кредит тақсимланди. Жумладан, 229 лойиҳа деҳқон хўжаликларига, 143 лойиҳа фермер хўжаликларига, 22 лойиҳа сутни қайта ишловчи корхоналарга ва 24 лойиҳа хусусий ветеринарлар ва озуқа ишлаб чиқарувчи корхоналарга ажратилди. Мазкур лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида ветеринария ва чорвачилик тармоғида 1300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Таъкидлаб ўтамиз, лойиҳанинг барча қолдиқ маблағлари 2022 йил якунига қадар тўлиқ ўзлаштирилиши кутилмоқда.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
20:17 / 17.09.2024
Эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган — Қонунчилик палатаси
16:54 / 17.09.2024
Ўзбекистонда чорва ҳайвонлари идентификация қилинади
19:51 / 06.09.2024
Ўзбекистонда ҳайвонларни ҳимоя қилишга чорловчи 224 млн сўмлик ролик тайёрланади. Маблағни халқаро ташкилот ажратган
19:01 / 25.06.2024