Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги бир қанча аэропортлар фаолияти яна туман туфайли чекланди
Жорий йилнинг 8 декабрь куни эрталаб об-ҳаво шароити туфайли кўриш масофаси ёмонлашиши Урганч, Нукус ва Навоий аэропортлари фаолиятига тузатишлар киритди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
Тошкентдан парвоз режалаштирилган HY051 рейси Урганч аэропортига соат 08:20 да қўниши керак эди. Бироқ, қабул қилувчи аэропортдаги қалин туман туфайли кечиктирилди - 200 метрлик кўриш масофаси. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт пойтахтдан соат 11:00 да ҳавога кўтарилиб, Урганчга соат 12:10 да етиб келиши кутилмоқда.
Тошкент – Нукус йўналиши бўйича HY011 рейси кечиктирилишига ҳам туман сабаб бўлди. Самолёт Тошкентдан соат 07:30 да парвоз қилиши керак эди, бироқ ноқулай об-ҳаво шароити туфайли (200 метрлик кўриш масофаси) парвоз, дастлабки маълумотларга кўра, соат 10:30 га қолдирилди.
Навоий аэропортини ҳам қуюқ туман қоплаган – кўриш масофаси 300-350 метр. Бироқ эрталабки соатларда рейслар парвози жадвалда бўлмаган.
Кеча, 7 декабр куни ҳам Ўзбекистон аэропортларида туман туфайли бир қатор халқаро ва ички рейслар парвози кечиктирилганди.
Мавзуга оид
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади
17:32 / 29.04.2025