Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда мактаб директорларига берилган топшириқ бўйича прокуратура ўрганиш ишларини бошлади
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар ХТБ томонидан директорларга мактабларда ўтказилган йиғилишларда вилоят прокурори ёрдамчилари иштирок этгани ҳақида баённомаларни расмийлаштириб келиш топшириғи берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга кўра, Самарқанд шаҳар ХТБ мутасаддиси томонидан директорларга мактабларда ўтказилган йиғилишларда «вилоят прокурорининг ёрдамчилари Хуршид Мусурмонов ва Мукаррам Ҳамроева иштирок этди» деган мазмунда баённома ёзиб бериш талаби қўйилган. Бу топшириқ вилоят прокуратураси томонидан сўралаётгани айтилган.
«Ҳамма бугун соат 14:30гача 2021 йил январ-ноябр ойигача биттадан коррупциянинг олдини олиш, суицид, эрта туғуруқ, жиноятларнинг олдини олиш бўйича йиғилиш баённомасини ёзиб келсин. Кимдир январга, кимдир мартга, фарқи йўқ. Баённомага профилактик инспектор ўрнига «вилоят прокурорининг ўринбосари Хуршид Мусурмонов ва вилоят прокурорининг ёрдамчиси Мукаррам Ҳамроева иштирок этди» деб қўйиб берсин. Сизлардан илтимос, соат 15:30гача етказинг. Вилоят прокуратураси 15:00гача топширинг деди. Эскисини ўгирасиз. Фақат иштирокчининг фамилияси ўзгаради. 5 дақиқа ҳам кетмайди», дейилади.
Қайд этилишича, мазкур хабар юзасидан Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари бошланган. Ўрганиш натижаси бўйича қўшимча хабар берилади.
Мавзуга оид
10:00 / 14.05.2025
3 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилингани аниқланди
16:03 / 30.04.2025
Россия Бош прокуратураси ўзбекистонлик мигрантларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мажбуриятини олди
18:30 / 29.04.2025
Қўшкўпирда сочи ўрилмаган қизни калтаклаган мактаб директори ишдан бўшатилди
13:58 / 29.04.2025