Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда ичида 100 дона кассетали бомба бўлган контейнер ўғирлаб кетилди
Бомбалар жойланган контейнер портловчи қурилмаларни зарарсизлантиришга ихтисослашган компания омборидан ўғирлаб кетилган.
Ироқнинг Басра вилоятида юз дона кассетали бомбалар ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.
Вилоятнинг Аз-Зубайр округи раҳбари Аббос Моҳирнинг сўзларига кўра, портловчи қурилмаларни зарарсизлантиришга ихтисослашган компания омборидан бомбалар жойланган контейнер йўқолган.
“Портламай қолган бомбаларни зарарсизлантирувчи компаниялар бундай бомбаларни кейинчалик портлатиб йўқ қилиш учун махсус контейнерларга тўплайди”, — деди Моҳир.
Унинг қўшимча қилишича, чоршанба куни ана шундай контейнерлардан бири ўғирлангани хабар қилинган. Унда 100 дона кассетали бомба бўлган.
Ҳозирда ўғирлаб кетилган бомбаларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:51 / 12.05.2025
Индонезияда эски ўқ-дориларни утилизация қилиш вақтида 13 киши ҳалок бўлди
19:09 / 15.04.2025
Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
13:07 / 12.02.2025