Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ветеринария ва чорвачилик тармоқларига Ҳиндистон технологияси ва инновациялари жалб этилади
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов антигельминт ва дезинфекцияловчи препаратларни ишлаб чиқариш соҳасига ҳинд технологияси ва инновацияларини жалб этиш, табиий шароитда ҳайвон ресурслари ва балиқчиликда қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини ташкил этиш, ҳайвон касалликларини ташхислаш ва эпизоотик ҳолатни барқарорлаштиришда тажриба алмашиш мақсадида Ҳиндистоннинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат билан мулоқот қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг кун тартибидан келиб чиқиб, ҳайвон касалликларига биргаликда қарши курашиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ветеринария препаратларини ишлаб чиқаришда ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳайвон ресурслари соҳасида савдо алмашинувини ошириш, ҳар икки мамлакат ветеринария назорати тизими билан танишиш, бройлер ва тухум йўналишидаги товуқчиликнинг сифатини ошириш, зооинженерия ва чорва селекцияси, чорва фермаларини бошқариш йўналишида Ҳиндистоннинг техник ва иқтисодий ҳамкорлик дастури (ITEC) доирасида ўзбекистонлик мутахассислар учун алоҳида малака ошириш курсларини ташкил этишга келишилди.
Мулоқот давомида Ҳиндистоннинг Қишлоқ хўжалиги ва қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини ривожлантириш ташкилоти (APEDA) фаолияти билан танишиш мақсадида қўмита мутахассисларидан иборат делегациянинг Ҳиндистонга расмий ташрифини ташкил этиш ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳаларида ҳамкорлик меморандумини тайёрлаш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
15:30 / 08.04.2022
Хориждан ветеринария соҳасидаги мутахассис ёллашга эҳтиёж йўқ
15:30 / 28.03.2022
Ўзбекистон чорвачилик тармоғига Европа Иттифоқи грант маблағи ажратади
20:00 / 20.12.2021
Ветеринария ва чорвачилик тармоғида япон лойиҳалари амалга оширилади
12:00 / 29.11.2021