Жамият | 20:00 / 20.12.2021
6784
1 дақиқада ўқилади

Ветеринария ва чорвачилик тармоғида япон лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида қўмита раиси Баҳром Норқобилов ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Сугуру Миязаки ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда маълум қилинди.

Фото: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Эндиликда Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг имтиёзли молиявий кўмаги билан мамлакатимизда ветеринария ва чорвачилик, паррандачилик, шунингдек гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларида янги лойиҳалар амалга оширилади.

Фото: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Шунингдек, учрашувда JICA ҳамда Япония Фан ва технология агентлиги (JST) томонидан амалга оширилаётган SATREPS дастури доирасида «Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасининг чорвачилик, балиқчилик ва озуқа базасини яхшилаш йўналишларида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг иштирок этишига келишилди.

Фото: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Мулоқот сўнгида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаш мақсадида 2022 йилнинг январида Япония ветеринария ва чорвачилик соҳаси экспертларининг юртимизга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид