Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳодир Жалолов илк аниқ зарбаси билан рақибни нокаутга учратди (видео)
Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 9-жангида ҳам нокаут билан ғалаба қозонди.
БААнинг Дубай шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. Супер оғир вазнда ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов колумбиялик Хулио Сезар Калименога (5 жанг, 4 ғалаба, 1 мағлубият) қарши рингга кўтарилиб, 8 раундга мўлжалланган жангнинг 37-сониясидаёқ рақибини нокаутга учратди.
Шу тариқа, сурхондарёлик боксчи профессионал боксдаги 9-жангини ҳам нокаутли ғалаба билан якунлади.
Жангдан сўнг Жалолов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
«Алҳамдулиллаҳ, ғалаба қозондим. Бундан кейинги жангларда ҳам ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд қиламан.
Кейинги рақибнинг аҳамияти йўқ. Чемпионларга қарши жанг қилишга ҳам тайёрман. Усикми, Жошуами, Тайсон-Фьюрими — фарқи йўқ. Мақсадим — ушбу вазндаги 4та камарни ҳам Ўзбекистонга олиб кетиш».
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов сўнгги жангини 2021 йил 3 апрелда латвиялик Кристапс Зутисга қарши ўтказганди.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025