Жаҳон | 09:28 / 12.12.2021
4883
1 дақиқада ўқилади

Сицилияда газ портлаши оқибатида 5 қаватли уй қулаб тушди

Италиянинг Сицилия оролида 11 декабр кечки пайт 5 қаватли уйда газ портлаши юз берди. Бунинг оқибатида уй қулаб тушган, деб хабар берди Giornale di Sicilia нашри.

Фото: Twitter / emergenzavvf

Маълумотларга кўра, воқеа Равануза шаҳрида юз берган. Дастлабки тахминга кўра, бунга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Портлаш 2 та қўшни бинога ҳам зарар етказган.

Айни вақтда 12 киши, жумладан 3 бола бедарак йўқолгани маълум.

Воқеа жойида фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда. Қутқарув амалиётини бошлашдан олдин ўт ўчирувчилар портлашдан кейин чиққан ёнғинни ўчиришларига тўғри келган. 

Фото: Twitter / emergenzavvf
Фото: Twitter / emergenzavvf
Фото: Twitter / emergenzavvf
Фото: Twitter / emergenzavvf
Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид