ИИВ тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Подполковник Азат Утемуратов Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Тайинловга қадар А.Утемуратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ўринбосари – тергов қисми бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Музаффар Раҳматуллаев Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар М.Раҳматуллаев Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025
ИИВда ахборот технологиялари бўйича ўринбосар лавозими тугатилди, янги департамент тузилди

11:24 / 06.05.2025