Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги ЙПХ масканида 21 минг дона пиротехника воситалари олиб кетаётган шахс ушланди
Қашқадарё вилояти Китоб туманида жойлашган ЙПХ масканида 21 минг дона пиротехника воситалари олиб кетаётган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилаётган назорат рейд тадбирлари давомида “Мингчинор” ЙПХ масканида фуқаро С.И.га тегишли бўлган “Нексия” русумли машина шубҳа уйғотган.
Машина тўхтатиб текширилган вақтда унинг салонида 350 қутида 21000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланган. Мазкур пиротехника воситалари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган ва Китоб тумани ИИБга топширилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025