Ўзбекистон | 17:06 / 13.12.2021
2454
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда собиқ хотинини 7 маротаба пичоқ уриб ўлдирган эркак 13 йилга қамалди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 23 август куни Қорақалпоғистонда аёли билан ажрашган эркак қизларини кўриш учун уларнинг олдига борган. Эркак аёли билан ажрашганидан сўнг унга алимент пулларини тўламаган. Бу эса аёлнинг собиқ турмуш ўртоғи билан ўртада жанжал келиб чиқишига сабаб бўлган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, аёл собиқ эрининг юзига тарсаки туширган. Шундан сўнг, эркак жаҳл устида аёлни 7 маротаба пичоқлаган. Оқибатда аёл вафот этган.

Собиқ аёлини ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди. Унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси билан 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бундан олдин Шуманайда 2 нафар алимент тўламаган ота 15 суткага қамалганди.

Мавзуга оид