Ўзбекистон | 10:17 / 14.12.2021
3473
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда тирбандлик ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот очиш таклиф этилди

Самарқандда ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокидаги матбуот анжуманида шаҳардаги тирбандликлар ҳақида ҳам савол берилди.

Фото: Kun.uz

Журналистлар ИИВ расмийсига Самарқанд шаҳрида бир неча йилдан буён давом этаётган қурилишлар сабаб кўп йўллар ёпиқлиги, очиқларида эса доимий тирбандлик содир бўлаётгани ҳақида савол бериб, шаҳарнинг асосий тирбанд бўладиган кўчаларини санашди.

Бунга жавобан Самарқанд вилоят ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Саъдуллаев шаҳардаги тирбандлик ҳақида хабар берувчи Telegram-бот очишни таклиф қилди. «Ботга тирбандлик юзага келган чорраҳа ҳақида хабар келиб тушса, у ерга ходим юборилади ва тирбандликни бартараф этади», деди ИИБ расмийси.

Фото: Kun.uz

Анжуманда иштирок этган Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ масъулининг айтишича, шаҳарда «ақлли светофор»лар ўрнатиш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда ва улар тез орада Самарқанд чорраҳаларида пайдо бўлади. Бундай светофорлар чорраҳа йўлларидаги машиналар сонига қараб чироқлар ёниш вақтини автоматик ўзгартиради.

Мавзуга оид