Жамият | 14:08 / 14.12.2021
1490
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда ер майдонини 70 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Сирдарё вилоятида фермер хўжалигига қарашли ер майдонини 70 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Д. отаси Р. раҳбарлигидаги «M» фермер хўжалигига қарашли 5 гектар ер майдонини ҳамда ушбу ер майдони атрофидаги аслида эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган яна 15 гектар ер майдонини фуқаро Л.га 70 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, танишлари орқали ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид