Жаҳон | 08:01 / 15.12.2021
2026
1 дақиқада ўқилади

Малайзияда кема ҳалокати оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди

Малайзия жанубида кема ҳалокатга учраши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жоҳар штати ўт ўчириш ва қутқарув бошқармаси вакили маълум қилди. 

Бундан ташқари, 29 киши бедарак йўқолган.

“15 декабр эрталаб 4 аёл ва 6 эркакнинг жасади топилди, 19 киши қутқариб олинди”, деб бошқарма вакилининг сўзларини келтириб ўтган The Star нашри.

Денгиз хавфсизлигини таъминлаш агентлиги бошлиғи Ҳишам Закариёнинг таъкидлашича, Малайзия сув ҳудудларига ноқонуний кирган кемада ноқонуний мигрантлар бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳалокатнинг қолган тафсилотлари номаълум.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид