Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчда алоҳида йўлакда ҳаракатланувчи тезюрар автобуслар йўлга қўйилади
Урганч шаҳрида метробус тизими ташкил этилади.
Урганч шаҳрининг транспорт тизимини ривожлантириш моделини ишлаб чиқиш ва шаҳарда BRT тизимини яратиш учун 1,211 миллиард сўм маблағ ажратилади. Хоразм вилояти ҳокими бу борадаги тегишли фармойишни имзолаган.
BRT (Bus rapid transit– тезкор автобус транспорти ёки метробус) анъанавий автобус маршрутларига қараганда тезкорлик, ишончлилик ва йўловчи ташиш имкониятлари юқорилиги билан ажралиб туради.
Мазкур маблағ вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил 3-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан Урганч шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилади.
Фармойиш билан Хоразм молия бош бошқармасига вилоят маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритиш, вилоят ғазначилик бошқармасига ажратилган маблағларни белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлаш, вилоят давлат молиявий-назорат бошқармасига эса ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилишини назорат қилиш вазифаси юкланган.
Метробуслар учун алоҳида йўлак ажратилади, бекатлар ёпиқ кўринишда бўлади ва чипта сотиладиган кассалар билан таъминланади.
Мавзуга оид
20:24 / 20.05.2025
Сергели ва Юнусободни тезюрар автобус йўлаги боғлайди. Лойиҳа қиймати – 50 млн доллар
19:08 / 13.05.2025
Тошкентда автобуслар учун йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
07:39 / 08.05.2025
Ўзбекистонда қанча янги автобус йўналишлари очилгани маълум қилинди
20:33 / 01.05.2025