Жамият | 15:30 / 16.12.2021
1395
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда кўп қаватли уйда жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлди

Фото: Getty Images

Самарқанд шаҳри Кимёгарлар қўрғонида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 16 декабр куни соат 03:20 да Самарқанд шаҳри Маданият маҳалласидаги 19-уй 22-хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБ хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 03:31 да етиб борган. Ёнғин соат 03:36 да қуршаб олинган ва 04:01 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида хонадоннинг тахминан 3 метр квадрат майдонида уй жиҳозлари (гилам, кўрпача) ёниб зарарланган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Қайд этилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид