Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига раҳбар тайинланди
Маданий мерос агентлигида икки ой ичида иккинчи раҳбар тайинланди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига янги раҳбар тайинланди.
Унга кўра, Шаҳриёр Ахтамович Нуруллоев Маданий мерос агентлиги директори бўлди.
Шаҳриёр Нуруллоев бунгача Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Турсунали Қўзиев 2021 йил 5 ноябрдан буён Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маданий мерос агентлиги моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:25 / 24.01.2024
“Шарқ” нашриёти бинолари бузилмайди, тарихий қиёфаси сақлаб қолинади – масъуллар
11:37 / 17.08.2023
Қўқондаги Худоёрхон ўрдаси нега ижарага берилмоқда — Маданий мерос агентлиги изоҳ берди
17:18 / 02.06.2022
Маданий мерос агентлигига прокурор раҳбар бўлди
14:36 / 29.05.2022