«2022 йилнинг ўрталарига бориб 97 фоиз афғон қашшоқликка юз тутиши мумкин» – Исматулла Эргашев
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашевнинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият афғон халқига ўзи ишлаб, ўзи пул топиб, ўзларининг кундалик ҳаётини йўлга қўйиши учун имконият яратиб бериши керак.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида оғир иқтисодий ҳолатни бошидан ўтказаётган афғон халқига ёрдам бериш кераклиги ҳақида тўхталиб ўтди.
«Афғонистоннинг янги ҳукумати ҳақида турлича қарашлар мавжуд, аммо улар Афғонистон ҳудудидан минтақанинг бошқа мамлакатларига ҳеч қандай таҳдидлар юзага келмаслиги ҳақида ваъда беришмоқда. Шунингдек, улар террористик ташкилотларга қарши жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликда курашиш ниятида эканлигини билдиришмоқда. Менинг фикримча, бу халқаро ҳамжамиятга нисбатан яхши сигнал.
Бизнинг бу борадаги ёндашувимиз шундан иборатки, Афғонистонда олдин йўл қўйган хатоларимизни такрорламай, ҳозирги оғир вазиятда уларга ёрдам беришимиз керак. БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда 23-24 миллион Афғонистон аҳолиси қашшоқликка юз тутган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг ўрталарига бориб, тахминан бутун аҳолининг 97 фоизини ташкил этиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар бор. Рақамларга разм солинадиган бўлса, бу фожиадан бошқа нарса эмас ва бефарқ қараб туришнинг умуман иложи йўқ.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим керакки, Афғонистонга фақатгина гуманитар ёрдам бериш орқали мамлакатни ҳозирги оғир социал-гуманитар инқироздан олиб чиқиб кетиш қийин. Мамлакат миллий иқтисодиётини тиклашга, афғон халқига иш топиб беришга, мамлакат ҳудудида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга ёрдам бериш зарур. Шунда афғон халқи ўзи ишлаб, ўзи пул топиб, ўзларининг кундалик ҳаётини йўлга қўйиш имкониятига эга бўлади», деди у.
Мавзуга оид
13:30 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024