Жаҳон | 09:45 / 17.12.2021
7311
1 дақиқада ўқилади

Осакадаги ёнғинда 27 киши ҳалок бўлди

Япониянинг Осака шаҳрида юз берган ёнғинда 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Kyodo

Ёнғин темирйўл вокзали яқинидаги бинонинг 4-қаватида бошланган. Воқеа жойига 30та ўт ўчириш бригадаси етиб келган ва ёнғинни ярим соат ичида ўчиришга муваффақ бўлган. 

Бинода клиника, гўзаллик салони, инглиз тили ўқитиш маркази ва бир нечта офислар бўлган.

Фото: Kyodo

Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 27 кишининг юраги ва ўпкаси ишлашдан тўхтаган. Японияда шифокор томонидан ўлим ҳақида расмий хулоса берилмагунча, ўлим ҳолати шундай таърифланади.

Полицияда ёнғин атайлаб уюштирилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Тахмин қилинишича, бинода жойлашган клиника ходимлари ва унга ташриф буюрувчилар ёнғин вақтида ташқарига чиқа олмай ҳалок бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид