Жамият | 20:10 / 17.12.2021
1480
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда аҳолига тарқатиладиган унни ортишга борган машина жарима майдончасига жойлаштирилгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани аҳолисига тарқатиладиган унни олиш учун Нарпай туманига борган янги машина ҳали рақами олишга муддати бўлишига қарамасдан жарима майдончасига жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ЙҲХБ муносабат билдирди.

Муносабатда ёзилишича, 2021 йил 14 декабрь куни соат 15.30ларда Қўшработ тумани “Булоқбоши” МФЙда яшовчи О.М. шу туманда жойлашган МЧЖга тегишли бўлган “Havo” юк машинасини Нарпай тумани ҳудудида бошқариб кетаётганда вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 4-ЙПХ отряди ходимлари томонидан тўхтатилган.

Ҳужжатларни текшириш пайтида ҳайдовчи машинани тегишли йўл варақасисиз бошқаргани аниқланган ва унга нисбатан планшет мосламаси ёрдамида электрон маъмурий баённома расмийлаштирилган. Транспорт воситаси тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилган.

Қайд этилишича, машина ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган вақтда унинг юкхонасида ҳеч қандай юк бўлмаган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид