Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегияда коронавирусга қарши эмлашни дорихоналарда ўтказишга рухсат берилди
Норвегияда коронавирусга қарши эмлашни бевосита дорихоналарда ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматига таяниб “РИА “Новости” хабар берди.
“Буни истовчи муниципалитетлар эмлашни дорихоналарда амалга оширишлари мумкин”, дейилган баёнотда. Унда мамлакат дорихоналари ўз ходимларини эмлашни тўғри амалга оширишга ўргатиши ва вакцина буюртириши мумкинлиги айтилган.
Норвегия соғлиқни сақлаш вазири Ингвильд Кьерколнинг таъкидлашича, вазирлик муниципалитетларга эмлашни ўтказишда ёрдам берувчи дорихоналар харажатларини қоплаб беради.
Аввалроқ Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре эмлаш коронавирус тарқалишини тўхтатишдаги энг самарали усул эканини ва шу сабабли ҳукумат ҳарбийлар ҳамда дорихоналарга аҳолини эмлашда ёрдам кўрсатиш илтимоси билан мурожаат қилганини айтган.
Мавзуга оид
16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди
20:44 / 02.05.2025
Полшада Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
22:17 / 29.04.2025
Шпицберген архипелагидаги ер майдони 300 млн еврога сотилиши мумкин
12:16 / 10.03.2025