Жаҳон | 10:41 / 20.12.2021
10499
2 дақиқада ўқилади

Трамп Си Цзиньпинни “қотил” деб атади ва ундан 60 трлн доллар талаб қилди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Fox телеканали эфирида Оқ уй етакчиси бўлганда Хитой раиси Си Цзиньпин билан ўрнатган муносабатларига юқори баҳо берди.

Фото: cbc

Бироқ Трамп Хитой раиси билан яхши муносабатлар ўрнатганига қарамай, журналист Мария Бартиромонинг сўзларига қўшилишини айтиб, Си Цзиньпинни “қотил” деб ҳисоблашини таъкидлаб ўтган

“Мен ишонаманки, у менга ёққанидек, мен ҳам унга ёққанман. Ҳа, у қотил, бироқ у билан муносабатларимиз яхши эди. Бироқ коронавирус келгандан кейин бу умуман бошқа воқеага айланди”, деб таъкидлаб ўтган Fox Sunday Morning Futures кўрсатувида собиқ президент. Унинг айтишича, коронавирус Хитой етакчиси билан ўзаро муносабатларида “бурилиш они” бўлган.

Сиёсатчи, шунингдек, Хитой пандемия сабабли етказилган зарар учун 60 трлн доллар тўлаши кераклигини қўшимча қилган. 

Пандемия бошлангунгача Трамп ва Си Цзиньпин турли халқаро тадбирларда мунтазам юзма-юз учрашиб турган. Бироқ 2019 йилда Трамп хитойлик ҳамкасби G20 саммитида иштирок этмаса, Хитойга қарши янги божлар киритиши билан пўписа қилган. Саммитга келган Си Цзиньпин АҚШ ва Хитой ҳамкорликдан фақатгина ютишини, бироқ “тил топиша олмаса” ютқазишини айтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид