Жаҳон | 09:22 / 22.12.2021
5659
1 дақиқада ўқилади

Финландияда Европадаги энг йирик ядро реактори ишга туширилди

Финландияда Европадаги энг йирик ядро реактори Olkiluoto 3 ишга туширилди. Бу ҳақда Yle нашри хабар берди. 

Фото: Wikimedia

Маълумотларга кўра, лойиҳани Teollisuuden Voima компанияси амалга оширган. Реакторни ишга тушириш учун тегишли рухсат бир ҳафта олдин Радиация ва ядро хавфсизлиги маркази STUK томонидан берилган.  

Янги реакторда электр энергия олишни у миллий электр тармоғига улангандан кейин, яъни январ охирида бошлаш режалаштирилган. 6 ойга яқин давом этадиган синов вақти давомида реактор турли қувватлардан фойдаланиб энергия ишлаб чиқаради. У июндан бошлаб тўлақонли ишлай бошлайди. Шунда реактор ёрдамида мамлакатдаги бутун электр энергиянинг 15 фоизга яқини олинади.

Teollisuuden Voima’да таъкидланишича, Финландияда охирги марта атом электр станцияси 40 йилдан кўпроқ вақт аввал, Европада эса 15 йил аввал ишга туширилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид