Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мен амални бераман, лекин арқонни узун ташлаб қўяман» — Президент кадрлар муаммоси ҳақида
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрган президент Шавкат Мирзиёев фаоллар билан учрашувда Тошкент вилоятидаги кадрлар муаммоси ҳақида гапирди.
«Мен нима учун ҳоким ёрдамчилари деган тизимни жорий қилдим, чунки ўзим учун яхши кадрлар қидириб юрибман. Мана, бугун ҳам сизлар билан суҳбатда ўзим учун янги кадрлар кашф қилдим.
Андижон вилоятида 30 йилда ҳокимлар сони кўп бўлмаган. Лекин Тошкент вилоятига мажозий маънода айтганда 30 та ҳоким келиб-кетди. Нега? Чунки ишни эплайдиган яхши кадрлар йўқ. Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади. Мен амални бераман, лекин арқонни узун ташлаб қўяман.
Зойир Мирзаевни бекорга олиб келмадим бу ерга. Қашқадарё ҳам оғир вилоятлардан бири эди, аммо эплади. Тошкент вилоятида муаммолар кўплиги учун уни атайин бу ерга олиб келдим», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
21:24 / 19.02.2025
Тошкент вилоятидаги қамоқхоналарда сақланаётган 2 нафар маҳкум вафот этди
17:28 / 18.02.2025
Олмалиқдаги колонияда 21 ёшли маҳкум вафот этди
17:27 / 12.02.2025